Диний идора 2020 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади
10 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2020 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома ғолибларини тақдирлади. Маросимда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, ғолиб ва совриндорларни қутлаб, уларга махсус мукофотларни топширди.
Биз Республикамиз бўйича “Энг обод масжид” ва “Йил имоми” йўналишлари бўйича ғолибларни яна бири бор эълон қиламиз:
“Энг обод масжид” йўналиши:
1-ўрин. “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжиди. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри.
2-ўрин. “Охун бобо” жоме масжиди. Хоразм вилояти Урганч шаҳри.
3-ўрин. “Рамазон қори” жоме масжиди. Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани.
“Йил имоми” йўналиши:
1-ўрин. Рустамжон домла Ҳамидов. Андижон вилояти Балиқчи тумани “Оққўрғон” жоме масжиди имом-хатиби.
2-ўрин. Исҳоқжон домла Бегматов. Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби.
3-ўрин. Муҳаммаджон домла Солиев. Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Қўчқор ота” жоме масжиди имом-хатиби.