Болалар

Латойиф: “Отам ниятини айтгунча…”

Чоп этилди Mart 11, 2021 Латойиф: “Отам ниятини айтгунча…”da fikr bildirishni o'chirish

Шофеий мазҳабига кўра, барча ибодатларда ниятни жаҳрий айтиш мақсадга мувофиқдир.

Ривоят қилишларича, отаси фиқҳ илми билан шуғулланган имом Абулфазл ал-Ҳамзоний аш-Шофеий ҳикоя қилади:
«Отам, Аллоҳ раҳмат қилсин, ҳар сафар мени жазоламоқчи бўлганида одатича:

“Мен ўғлимни зулм қилмаслик учун, Аллоҳ таолонинг буйруғини бажариб, таълим мақсадида урмоқчиман”, дер эди.
Отам ўз ниятини охиригача айтиб бўлгунича мен қочиб кетардим!”