Ошиқу орифлар. МАЪРИФАТ СОҲИБИ БЎЛСАНГ…
Абдуллоҳ ибн Муборакдан сўрадилар: “Ажойиб нарсалардан нимани кўрдинг?” Жавоб берди: “Мужоҳада ва чилла ўтириш сабабидан заиф ва озғин бўлиб қолган бир роҳибни учратдим. Аллоҳдан қўрққанидан икки букилиб қолган эди. “Эй роҳиб, Аллоҳга олиб борувчи йўл қайсидир?” деб сўрадим. “Аллоҳ ҳақида маърифат соҳиби бўлсанг, унга борадиган йўлни биласан”, деди ва сўзини қуйидагича тамомлади: “Мен бир (роҳиб ўлароқ) танимаганимга ибодат қиляпман. сен эса (бир мусулмон ўлароқ) таниганингга осийлик қилмоқдасан!”
“Пул емас” ота жоме масжиди имом-хатиби Музаффархон АЪЗАМ тайёрлади.