Интернет луғати
Blogger – блогер – блог, онлайн-журнал ёки youtube-каналнинг эгаси. Шунга мувофиқ, “блогинг” деганда шундай журналлар учун мақола ёзиш тушунилади. Уни кўпинча “фуқаролик журналистикаси” ҳам деб аташади. Умумун, ўзингизнинг блогингизни қандай олиб боришингиз ва йўналишингизни белгилаб олишингиз ўзингизнинг ихтиёрингизда: кун мавзуси, фойдали тавсиялар, ўқув мақолалари, экспертлар фикри ва бошқалар. Бу йўналишларнинг ҳар бири ўзига хослик хусусиятига эга. Масалан, кун хабарлари бир зумда ўзининг долзарблигини йўқотади. Шу боисдан доимо эътиборда туриш учун мунтазам равишда қизғин масалалар юзасидан муносабатингизни билдириб туришингиз керак бўлади. Бундан ташқари, саёҳат, адабиёт ёки ўзини камолга етказиш тўғрисидаги материаллар ҳам янада кўпроқ сақланадиган ва ўқувчиларнинг эътиборини тортадиган материаллар саналади.