Дунё янгиликлари

Коронавирусга қарши вакцина олган Покистон бош вазири “Covid-19” юқтириб олди

Чоп этилди Mart 23, 2021 Коронавирусга қарши вакцина олган Покистон бош вазири “Covid-19” юқтириб олдиda fikr bildirishni o'chirish

Покистон Бош вазири Имрон Хон коронавирусга қарши вакцина олган бўлсада, “Covid-19″ни юқтириб олган.

Бу ҳақда Бош вазирнинг соғлиқни сақлаш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш бўйича махсус ёрдамчиси Файсал Султон маълум қилди. Айни пайтда Имрон Хон ўзини изоляцияга олган.

Маълум бўлишича, Бош вазир 18 март куни коронавирусга қарши Хитойнинг “Sinofarm” компаниясининг вакцинаси билан эмланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хабарга муносабат билдириб, вакцина дарҳол ишламаслигини, яъни иммунитет эмлашдан бир неча ҳафта ўтгач пайдо бўлишини, шу боис Имрон Хон билан боғлиқ вазият препаратга бўлган ишончни “сўлдирмаслиги” кераклигини маълум қилди.

“Бош вазир Имран Хон юқтириш пайтида муолажани тўлиқ якунламаган эди. У препаратнинг фақат биринчи дозасини олди ва бунга энди икки бўлди. Бундай қисқа вақт ичида сиёсатчини мавжуд вакциналарнинг ҳеч бири қутқармаган бўларди. Чунки антитаналар икки-уч ҳафта давомида ишлаб чиқарилади, ҳатто ундан кўп вақтда ҳам”, дейилади расмий муносабатда.

Манбада айтилишича, 18 март куни Покистон “Sinofarm” вакцинасидан 500 минг доза қабул қилиб олган ва бу Хитой томонидан мамлакатга етказиб берилган ушбу препаратнинг иккинчи партияси ҳисобланади.