Саломатлик

Ҳозирги вазиятда иситма кўтарилганда “тез ёрдам” чақириш керакми?

Чоп этилди Mart 23, 2021 Ҳозирги вазиятда иситма кўтарилганда “тез ёрдам” чақириш керакми?da fikr bildirishni o'chirish

Шамоллаш аломатлари ёки иситма кўтарилганда “тез ёрдам” чақириш керакми? Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирус касаллиги ва унга қарши эмланиш борасидаги аҳоли саволларига жавоб қайтарди.

“Турли шамоллаш белгилари кузатилганларнинг ҳаммаси ҳам тез-тиббий ва шошилинч ёрдамга мурожаат этиши шарт эмас.

Агар сиз коронавирус билан касалланган бемор билан мулоқотда бўлган бўлсангиз ёки бир неча кун олдин мулоқотда бўлган соғлом одамда ПЦР-тест ижобий натижа берган бўлса ва сизда шамоллаш аломатлари бошланиб, тана ҳарорати 38 даражадан юқори, кучли ҳансираш ва йўтал, нафас олиш сони дақиқасига 25-30 дан юқори бўлса, пульсоксиметрда сатурация 92 дан тушиб кетган бўлган ҳолатларда, ўз оилавий шифокорингиз ёки поликлиника шифокорини топа олмаганингиздагина мустақил мурожаат этсангиз бўлади.

Қолган ҳолатларда, сизни назорат этаётган шифокорингизга ёки оилавий поликлиникадаги шифокорга мурожаат этиш керак”, дейди мутахассис.