Феминистларга зарба ёхуд нега Туркия Истанбул конвенциясидан чиқди?
Ниҳоят, узоқ вақтдан бери кутилган Истанбул консерватив инқилоби содир бўлди – Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ўз фармони билан мамлакатини Истанбул конвенцияси деб аталмиш битимдан олиб чиқди.
Хўш, гап нима ҳақида кетмоқда? Бир қарашда, 2011 йил май ойида имзо учун Истанбулда қабул қилинган ушбу ҳужжатнинг номидан Европа Кенгашининг Аёлларга қарши зўравонлик ва оилавий зўравонликнинг олдини олиш ва уларга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясидан жуда эзгу мақсадлар кўзлангандек, гўё… Умуман, аёлларга нисбатан зўравонлик ва айниқса, оиладаги зўравонликка қарши курашиш зарурлигига ким ҳам қарши чиқар эди? Туркияда бу муаммолар ҳали ҳам долзарб ва ушбу конвенциядан чиқишга чақирган Куртулмушнинг ўзи бу ҳодисаларга қарши кураш барибир давом этишини таъкидлайди.
Аммо гап шундаки, ушбу ҳужжатни синчковлик билан ўрганиб чиққач, унда келтирилган бир қатор қоидалар аёлларга нисбатан зўравонлик ва оилавий зўравонликка қарши курашдан анча узоқда эканлиги аниқ бўлади. Ва ўша қоидаларнинг барчаси ҳам ислом, ҳам насронийлик асосидаги маданиятларга асосланган оилавий қадриятларни ва жинслараро муносабатларни тушунишга қарши қаратилган яхлит мафкурани ифодалайди. Шу муносабат билан, худди Туркиядаги мусулмон кучлари вакиллари конвенциянинг турк халқи қадриятларига нисбатан душманлик руҳида эканлиги ҳақида гапираётганлари каби Европадаги консерватив насроний кучларнинг ҳақиқий тарафдорлари ҳам узоқ вақтдан бери Истанбул конвенциясига қарши кураш олиб бормоқдалар.
Хусусан, конвенцияда «аёлларга нисбатан зўравонлик – бу эркакларнинг аёлларга нисбатан ҳукмронлиги ва камситишларига олиб келган, тарихий жиҳатдан аёллар ва эркаклар ўртасидаги кучлар тенгсизлиги нисбатининг намоён бўлишидир», деб таъкидланган ва бу кучли феминистик қарашдир. Ушбу муносабатлардан келиб чиққан ҳолда, ушбу конвенциянинг иштирокчилари бўлган мамлакатлар «аёлларнинг ҳуқуқи пастлиги ёки уларнинг эркак-аёл муносабатидаги роли ҳақидаги стереотип ғояларга асосланган хурофотлар, урф-одатлар, анъана ва бошқа ҳар қандай амалиётларни йўқ қилиш учун аёллар ва эркаклар хулқ-атворининг ижтимоий ва маданий шаклларида ўзгаришларни киритиш бўйича барча зарур чораларни кўриш»ни ўз зиммаларига оладилар.
Яъни, аслида ушбу конвенция халқлар маданиятидан келиб чиққан эркаклик ва аёллик ғояларига қарши курашишни ва унинг ўрнига мутлақо қарама-қарши муносабатларни жорий қилган ҳолда, эркаклар ва аёлларнинг оилада ва жамиятда ўйнайдиган ролларини белгилайди.
Конвенция «аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенглик, стереотип бўлмаган жинс роллари» каби мавзулар бўйича педагогик материалларни киритиш учун зарур чораларни кўришни белгилайди, ҳамда иккинчи тушунча остида ЛГБТ деб аталмиш бир жинсли ва ўзгартирилган жинсли алоқаларни назарда тутади»
Албатта, дунёдаги феминистик ва ЛГБТ тарғиботи Туркияни ушбу конвенциядан чиқиш тўғрисидаги қарорини турк аёлларини ҳуқуқлари ва хавфсизлигидан маҳрум қилиш, дея тасвирлашга ҳаракат қилмоқда. Аммо бу мутлақо бемаънилик, зеро ушбу конвенцияни қўллаш тажрибаси аёлларга нисбатан зўравонлик муаммосини ҳал қилишга ҳеч қандай ёрдам бермади. Феминистлар, бу мамлакатда патриархал менталитет ҳали ҳам кучли бўлганлиги ва конвенция уни йўқ қилишга қаратилганлиги билан боғлиқ, деб айтишади. Лекин, кечирасиз, бу «гильотина – бош оғриғига қарши энг яхши восита» туркумидан. Ушбу жиноятларнинг аксарияти (агар кўпроқ бўлмаса, албатта) алкоголь билан боғлиқдир — эҳтимол, у ҳолда спиртли ичимликларни тақиқлаш керакдир? Бундай жиноятларнинг яна бир манбаи — никоҳдан ташқари алоқалар. Хўш, нима учун аёлларни яхшироқ ҳимоя қилиш учун ундай алоқаларни тақиқламаймиз? Ва умуман олганда, виждонли мусулмонлар нуқтаи назаридан ушбу жиноятларни камайтиришнинг энг яхши усули — бу эркаклар ва аёлларга тўғри исломий тарбия беришдир, бу эса чегарасини кесиб ўтиш мумкин бўлмаган ҳалол ва ҳаром тўғрисида тушунча ҳосил қилиш демакдир.
Аммо, йўқ, либерал тарғиботчилар ҳар қандай ҳолда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишни хоҳламайдилар, чунки бу муаммони ҳал қилишнинг баъзи усуллари уларга маъқул эмас. Аммо нима учун буни жамиятнинг диндор қисми учун ножоиз бўлган усуллар билан қилиш керак? Мусулмонлар ушбу муаммони гендер тенглиги мафкурасини жорий этиш ва умуман ЛГБТ ни мувофиқлаштириш йўли билан ҳал қилинишини истамайдилар. Бундан ташқари, ушбу усуллар, кўриниб турганидек, аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадига эришишга имкон бермайди.
Адолат ва тараққиёт партияси раисининг ўринбосари Фатма Бетул Саян Кая, Туркиянинг бекор қилинган Истанбул конвенцияси ўрнига, аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, аммо ёвуз мафкурани ўз ичига олмаган Анқара шартномасини қабул қилиш бошланишини айтди. Эслатиб ўтамиз, яқинда Ражаб Тоййиб Эрдоған инсон ҳуқуқлари кафолатлари нуқтаи назаридан бутун дунёга намуна бўладиган ҳозирги конституция ўрнига Туркиянинг янги конституциясини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш бошланганини эълон қилган эди. Ва бундай ҳужжатни (Анқара шартномаси) янги конституция лойиҳаси билан бир қаторда ишлаб чиқиш битта занжирнинг бўғинлари сифатида қабул қилиниши мумкин.
Айни пайтда, кутилганидек, Эрдоғаннинг қарори нафақат Ғарб давлатларининг феминистик ва содомистик ташкилотлари, балки барча «илғор» (CHP, HDP, İYİ Parti), ва ҳатто баъзи мўътадил-консерватив партиялар (Gelecek Partisi, Deva Party) томонидан қўллаб-қувватланган турк феминистларининг шиддатли нафрати ва қоралашига олиб келди. Saadet диний мухолифат партияси эса ҳукмрон партиянинг ушбу қарорини ўз иттифоқчиларининг норозилигига сабаб бўлганига қарамай, маъқуллади. Ўз навбатида, минглаб гендер экстремистлари мамлакат кўчаларида мамлакатнинг Истанбул конвенцияси, деб аталмиш ташкилотдан чиқиб кетишига қарши норозилик билдиришмоқда.
Ҳозирда мухолифат бошқарувни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, Эрдоған лиранинг қулаши, конвенциядан чиқиб кетиш, бундан олдин эса HDP ни тақиқлаш жараёнини бошлаш каби ҳаракатларни бир вақтнинг ўзида амалга оширадиган даражада аҳмоқ эмас.
Гап шундаки, бир тарафдан иқтисодий муаммолар ҳокимият обрўсига путур етказаётган бўлса, иккинчи тарафдан феминист-сўл радикал, сохта курд мухолифати ҳам Туркия аҳолисининг катта қисмига ёқмайди. Туркларнинг миллий-консерватив ядросига ёт кучлар билан боғлиқ бўлган мухолифат, Эрдоған учун фойдалироқдир.
Бироқ, хатарларни назар-писанд қилмаслик ярамайди. Туркиядаги ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий турбулентлик объектив равишда ошиб борар экан, АҚШ президенти Жо Байден ва Франция президенти Эмманул Макрон каби очиқчасига президент Эрдоғанни ҳокимиятдан ағдариш режаларини таъкидлаётганлар бундан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Тўғри, ушбу мамлакатларнинг ўзлари ҳам кўпгина муаммоларга дуч келмоқда, улар ҳам ўз жамиятларининг қутбланишига сабаб бўлмоқдалар. Шунинг учун ким ағдарилиши ва бу кимнинг фойдасига бўлиши ҳали ҳам саволлигича қолмоқда.