Дунё бўйича коронавирусни юқтириш ва ушбу инфекциядан ўлим даражаси муттасил ўсиб бормоқда — ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сўнгги беш ҳафта ичида дунёда коронавирус юқтирганлар ва ушбу инфекциядан ўлим муттасил даражаси кўпайиб бораётгани маълум қилди.
ЖССТ Фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Д. Ван Керкховенинг сўзларига кўра, фақат сўнгги бир ҳафта ичида дунёда ушбу касалликни юқтирганлар сони 8 фоизга ошган.
«Жануби-Шарқий Осиёда янги ҳолатлар сони 49 фоизга, Тинч океанининг ғарбий қисмида 29 фоизга, Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида 8 фоизга кўпайган», дейди у.
Европада эса Буюк Британия штаммининг тарқалиши туфайли инфекция билан зарарланишлар сони 12 фоизга ошган.
«Умуман олганда, биз юқтириш ҳолатлари кўпайганини кўрмоқдамиз ва бу бизни хавотирга солмоқда. Олти ҳафта ичида ЖССТ ўлим даражасининг пасайишини қайд этди. Бироқ, сўнгги ҳафталарда дунё бўйлаб ўлим даражаси яна кўтарила бошлади, бу эса катта ташвиш уйғотмоқда», дейди эксперт.
Аввалроқ, 19 март куни Европа Комиссияси пандемиянинг учинчи тўлқини Европада бошланганини маълум қилиб, аҳолини эмлашни тезлаштиришга чақирган эди.