Мақолалар

Бароат кечаси яқинлашмоқда

Чоп этилди Mart 25, 2021 Бароат кечаси яқинлашмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Аллоҳ таоло шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида раҳмат назари билан қараб, ширк келтирувчи ва қалбида бирорта мусулмонга нисбатан гина-адоват сақловчи кишилардан бошқа барча бандаларини мағфират қилади».

(Имом Аҳмад ривояти)

У кечада нима бўлади?

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Бу кечада (яъни шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?» дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?» дедилар.

У зот:

«У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади», дедилар».

(Табризий. «Мишкотул масобиҳ». – Б. 115.)