Болалар

Қуръондан иқтибос келтирадиган уч яшар бола

Чоп этилди Mart 27, 2021 Қуръондан иқтибос келтирадиган уч яшар болаda fikr bildirishni o'chirish

Қуръонни ёддан ўқиётган озарбайжонлик 3 ёшли Собир Агавердиев интернетда машҳур бўлиб кетди. Қуръон ўқишдан ташқари у икки ёшидаёқ озарбайжон алифбосини ўрганиб олган.

“Бир ёшдан сал ошганда уйқудан олдин мен унга ўқиб берган болалар шеърларини қайта ёддан айта бошлади. Мен у билан ўқишни давом эттирдим ва қизиқиш учун Қуръондан бир сурани ўқишга қарор қилдим. Собир буни ярим соат ичида ёддан айтиб берди», – дейди Собирнинг отаси Жобир Агавердиев.

Кичик вундеркинд озарбайжон шоирларининг шеърларини, чет эл сўзларини ўрганади, юзга қадар рақамларни билади. Собир географияни ва хариталар билан ишлашни осонликча ўзлаштиради. Дарёларни, тоғларни, темир йўлларни ва ГЭСларни тезда топади.

Болада ҳар куни янги нарсаларни ўрганиш истаги пайдо бўлиши учун ота-оналар ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилишади.

“Мен ҳозирча ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш, расм чизишларни ўрганиб олдим. Шунингдек, телевизордан викториналарни кўришни яхши кўраман. Саволларга жавоб топишни ёқтираман», – деган Гобустан вилоятида яшовчи Собир Агавердиев.