Европа Иттифоқи пандемиянинг учинчи тўлқини бошида турибди — ЕК раҳбари
Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи “COVID-19” тарқалишининг учинчи тўлқини бошида эканини маълум қилди.
“Вазият жиддий ташвиш уйғотмоқда. Европа Иттифоқининг кўплаб мамлакатларида инфекция тарқалиши яна кўпаймоқда”, дейди у эмлашнинг муҳимлигини таъкидлаб.
Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатлари эмлаш кампанияси бошланганидан буён 88 миллион дозада турли хил “COVID-19” вакциналарини олган. Шундан 62 миллион дозаси ишлатилган.