Дунё янгиликлари

Хитой: юқори лавозимда ишлаган икки уйғурга ўлим жазоси берилди

Чоп этилди Aprel 8, 2021 Хитой: юқори лавозимда ишлаган икки уйғурга ўлим жазоси берилдиda fikr bildirishni o'chirish

“Евроньюс”нинг хабар беришича, Шарқий Туркистон (Шинжон)да юқори лавозимда ишлаган икки уйғур ўлим жазосига маҳкум этилган.

Расмий маълумотларга кўра, Шинжон Адлия департаментининг собиқ раҳбари Шерзод Бавудин ва Шинжон Таълим департаментининг собиқ директори Саттор Совут сепаратизмда айбдор деб топилган. Уларга тайинланган ўлим жазоси икки йилдан кейин ижро этилиши белгиланди.

Шинжон Олий суди раиси ўринбосари Ванг Лангтаонинг айтишича, Шерзод Бавудин “мамлакат раҳбариятига қарши террорчи ташкилот билан бирга фитна тайёрлаган, пора олган ва сепаратистик фаолиятларда қатнашган”.

Саттор Совут эса “этник сепаратист ҳаракатларга, зўравонлик ва террорчи ҳаракатларга қўшилган, уйғурча радикал диний нашрларни сақлаган, пора олган”.

Халқаро амнистия ташкилоти маълумотига қараганда, дунё бўйича ўлим жазоси энг кўп айнан Хитойда қўлланади.