Саломатлик

Доимий очлик ҳисси пайдо бўлишининг сабаби маълум қилинди

Чоп этилди Aprel 15, 2021 Доимий очлик ҳисси пайдо бўлишининг сабаби маълум қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Қон таркибида қанд миқдорининг кўпайиши одамда доимий очлик ҳисси пайдо бўлишига олиб келади.

Худди шундай хулоса Буюк Британия диетологлар ўзлари ўтказган тадқиқот якунида келишди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, организмида қанд миқдори ошган одамларнинг овқатланиш оралиғидаги танаффуслари бошқаларга қараганда анча кам. Ўртача улар қондаги шакар муаммоси бўлмаган одамларга қараганда 312 калория кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қиладилар.

Бундай одамлар ҳеч қандай сабабсиз очлик ҳиссини сеза бошлайди. Шу билан бирга, улар йилига тўққиз килограмм вазн қўшиши мумкин.

Олимларнинг таъкидлашларича, эркаклар қондаги қанд миқдорининг кўтарилишидан аёлларга қараганда кўпроқ азият чекишади.