Мақолалар

Салавот ғам-ташвишни кетказади

Чоп этилди Aprel 22, 2021 Салавот ғам-ташвишни кетказадиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам салавот айтишнинг фазилати ҳақида марҳамат қилиб айтдилар: “Кимнинг бир ҳожати раво бўлиши қийинлашса, бас, менга кўп салавот айтсин. Зеро, салавот ғам-ташвишларни аритади, кулфатларни кетказади, ризқни кўпайтиради ва ҳожатларни раво қилади(“Далоилул-хайрот” китобидан).

Ушбу китобда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиладиган бир нечта баракотли салавот ва саломлар жамланган. Асар муаллифи улуғ авлиёлардан бўлмиш Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Жузулий ас-Сулолий ал-Мағрибий ҳазратлари “Далоилул-хайрот” асарининг ёзилиш сабабини қуйидагича зикр қиладилар: “Фос шаҳрида талабалик чоғимда намоз вақти бўлиб қодди, таҳорат қилиш учун ўрнимдан турдим. Қудукдан сувни тортиб оладиган бирор нарса топа олмадим.

Менинг бу ҳолатимни тепаликдан кузатиб турган бир кичкина қиз мендан: “Сиз кимсиз?” деб сўради. Мен унга кимлигимни айтдим. Шунда бояги қизалоқ: “Сизни инсонлар яхши сўз билан мақташади-ку, ваҳоланки, сиз ҳозир қудуқдан сувни қандай чиқариб олишни билмай ҳайрон бўлиб турибсиз?” деди.

Сўнг қизалоқ қудуққа куфлади, бас, қудуқнинг суви тошиб чиқиб, атрофдаги ерларга оқди. Таҳорат қилиб бўлгач, ундан бу мартабага нима билан етганини сўрадим. У қиз ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга кўп салавот айтиш ва саломлар йўллаш билан ушбу даражага етганини айтди. Кейин мен Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш ҳақида бир китоб ёзишга онт ичдим”.