Саломатлик

Туздан бутунлай воз кечиш натижасида танада қандай ўзгариш юз беради?

Чоп этилди Aprel 22, 2021 Туздан бутунлай воз кечиш натижасида танада қандай ўзгариш юз беради?da fikr bildirishni o'chirish

Ҳамма ҳам тузнинг зарарлари ҳақида билади. Аммо у танага қандай таъсир ўтказади ва ундан бутунлай воз кечиш нималарни ўзгартириб юбориши ҳақида етарлича маълумотга эга эмас. Хўш, туз чиндан ҳам «оқ қотил»ми?

Бугунги кунда кўплаб касалликнинг келиб чиқиши туз билан боғлиқ бўлиб, уни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш ҳаттоки ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Гарчи туздан бутунлай воз кечишнинг имкони бўлмаса-да, унинг миқдорини камайтириш тавсия этилади.

Ортиқча туз нимаси билан хавфли?

Туз – танада суюқликни ушлаб турувчи табиий абсорбент ҳисобланади. Ушбу модданинг кўплиги эса танада шишни пайдо қилади. Бир килограмм вазн учун ҳар бир қўшимча грамм туз 200 миллилитр сувни ташкил этади ва истеъмол қилиш миқдори кунига 11 грамм ҳисобланади.

Шунингдек, организмда тузнинг кўплиги қон томирлари ва капиллярларнинг сиқилишига таъсир ўтказади. Бу эса кўпинча юқори қон босими ва бош оғриғига сабаб бўлади. Тана ҳужайралари эса озуқа етишмаслигидан азият чекади ва бу нафақат соғлиққа, балки ташқи кўринишга ҳам салбий таъсир ўтказади. Масалан, соч, тирноқ мўртлашади, тери қурийди ва рангида ўзгариш юз беради. Токсинларнинг кўпайиши ҳуснбузарлар тошишига олиб келади. Қолаверса, организмда метаболик жараён билан боғлиқ касалликлар ва умумий аҳволнинг ёмонлашувига сабаб бўлади.

Туздан қандай қилиб бутунлай воз кечиш мумкин?

Ҳеч қандай ҳолатда туздан бутунлай воз кечиб бўлмайди. Фақатгина унинг миқдорини камайтириш керак. Натрий танадаги барча суюқликнинг бир қисми бўлиб, кислота-ишқор мувозанатини тартибга солиш, нейрон импулсларини юбориш ва мушакларнинг қисқаришини таъминлаш учун зарурдир. Тузни тўлиқ рациондан чиқариш бош оғриғи, мушаклар заифлашуви, кўнгил айниши, иштаҳанинг ёмонлашуви, овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилиши, қон босимининг пасайиши ва доимий равишда бош айланишига олиб келади. Спорт билан шуғулланувчилар эса натрий етишмовчилиги туфайли организмни сувсизлантириб қўйиши мумкин.

Соғлиққа зарар етказмаслик учун қанча миқдорда туз истеъмол қилиш мумкин?

Рациондан натрий миқдорини камайтиргандан сўнг, аччиқ туз истеъмол қилишга одатланиш керак. Ушбу модда овқат ҳазм қилиш жараёнига фойдали бўлиб, организмни токсинлардан тозалайди. Шунингдек, метаболик жараённи фаоллаштиради.

Бундан ташқари Ҳимолай пушти тузининг таркибида ҳам кўп миқдорда темир моддаси мавжуд. Аммо оддий туздан фақрли ўлароқ, Ҳимолай тузида ёд миқдори жуда кам. Ёд эса соғлиқ учун зарур саналади. Туз истеъмолини камайтиришни истайдиганлар тузли ҳаммомлардан воз кечиши керак эмас. Сабаби тузли ҳаммом терини тозалашга ёрдам беради, рангини яхшилайди, эластиклигини оширади, намлайди, шишни қайтаради, зарарли модда ва токсинларни олиб ташлайди. Бундай ҳолатда тери касалликларига алоҳида эътибор қаратиш ва мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.