АҚШ аҳолисининг даромади рекорд кўрсаткичда ошди
АҚШ аҳолисининг даромади март ойида ўтган ойга қараганда 21,1 фоизга ошди.
Мамлакат савдо вазирлиги маълумотида келтирилишича, бу рекорд кўрсаткич сифатида қайд этилган. “Бу ҳукумат томонидан америкаликларга кўрсатилган моддий ёрдамга асосланади”, дейилади “Финмаркет” хабарида.
Айни пайтда аҳолининг ҳаражати март ойида 4,2 фоизга ошган, бу эса, 2020 йилнинг июнидан кейинги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.