Саломатлик

Иммунитетни кўтарувчи 6 маҳсулот

Чоп этилди May 5, 2021 Иммунитетни кўтарувчи 6 маҳсулотda fikr bildirishni o'chirish

Турли вирус ва инфекциялар билан касалланмаслик учун инсон иммунитети юқори бўлиши муҳим экани ҳақидаги маълумотларни яхши билишингизга шубҳа йўқ, лекин айнан қайси маҳсулотлар иммун тизимининг сустлашмаслиги олдини олишини биласизми? Йўқ бўлса, жавобини австралиялик диэтолог Ли Холмс тавсиясига асосан билиб олинг!

1. Арпабодиён

Шифокорнинг сўзларига кўра, ушбу зиравор кўпчиликни безовта қиладиган қориндаги шишишни енгиллаштиради. Арпабодиён уруғларида ичакларда газ ҳосил бўлишига қарши курашадиган моддалар мавжуд. Қолаверса, иммунитет учун жуда ҳам фойдали.

Қабул қилиш: Стаканга бир қошиқ арпабодиён ва қайнаган сув солинг, икки соат тиндиринг. Овқатдан олдин, бир қошиқдан истеъмол қилинг.

2. Занжабил

Занжабил нафақат шамоллашга қарши балки, ичак шиллиқ қаватини тикланиши ҳамда яллиғланишларга қарши самарали восита. Шунингдек, иммунитетни кўтариш ҳамда жигар тўқимасини тиклаш хусусиятлари ҳам бор.

Қабул қилиш: Кесилган барра занжабил устига қайнаган сув қўйинг ва чой сингари дамланг. Тайёр бўлган суюқликни асал, лимон билан қўшиб ичиш мумкин.

3. Ялпиз

Ялпиз овқат ҳазм қилиш, ич қотиши, яллиғланиш ва қон босимининг ошиши шунингдек, ҳомиладор аёллардаги токсикозда самарали восита ҳисобланиб, тинчлантириш хусусиятига ҳам эга.

Қабул қилиш: Барра ёки қуритилган ялпиз устига қайнаган сув солиб, ярим соат тиндириш учун қўйилади.

4. Куркума (Зарчава)

Ушбу зиравор озишни истаганлар учун айни муддао. У қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради, организмдаги калория ва ёғларни эритади. Қолаверса, хотирани яхшилайди ва соч тўкилишини олдини олади.

Қабул қилиш: Куркума кукунини исталган таомга, шўрвалар, ичимлик ва пишириқларга қўшиш мумкин.

5. Зира

Зира ҳазм қилишда аҳамиятли ҳисобланиб, ич қотиши ва қорин дам бўлишига қарши самарали восита. Унда антибактериал хусусият мавжуд бўлиб, инсон танасидаги яллиғланишларда фойдаланса бўлади.

Қабул қилиш: Зирадан бир чимдим шўрва ёки қуюқ овқатга қўшиб аралаштиринг, пишириқ ёки чойга қўшиб истеъмол қилиш ҳам мумкин.

6. Шивит

Шивит спазмга қарши хусусиятга эга бўлиб, антибактериал ва сийдик ҳайдовчи восита ҳисобланади. Ич қотишига қарши қў​ллаш мумкин бўлган ушбу маҳсулот, яхши ҳазм бўлишини таъминлайди.

Қабул қилиш: Бир қошиқ швит уруғига бир стакан қайнаган сув қўшинг, тингач овқатдан аввал истеъмол қилишингиз мумкин.