Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони хорижликлар учун Ҳаж сафарини тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда

Чоп этилди May 6, 2021 Саудия Арабистони хорижликлар учун Ҳаж сафарини тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Аввалроқ ковидга иммунитети борларга рухсат берилиши айтилганди. Аммо, ковиднинг янги вариантлари ва ўтказилган вакциналарнинг тури ва самарадорлиги борасидаги саволлар ушбу чекловни ўрнатишга ундамоқда. Ҳали тақиқ қўйиш борасида охирги қарор берилмади.

Ҳаж ва Умра зиёратчилари Саудия иқтисодига ҳар йили $12 млрд ҳисса қўшади. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан амалга ошириладиган иқтисодий ислоҳотлар режалари доирасида, қироллик 2020 йилга келиб Умра ва Ҳаж зиёратчилари сонини, мос равишда, 15 миллион ва 5 миллион кишига етказишга умид қилган эди. 2030 йилга келиб эса Умрага келувчилар сонини 30 млн.га етказиш ва фақатгина Ҳаж зиёратидан 50 млрд риал ($13,32 млрд) даромад олиш мақсад қилинган.