Дунё янгиликлари

Швейцария тиланчиларга мамлакатни бутунлай тарк этиши учун чипта олиб беради

Чоп этилди May 5, 2021 Швейцария тиланчиларга мамлакатни бутунлай тарк этиши учун чипта олиб берадиda fikr bildirishni o'chirish

Швейцариянинг Базель-Штадт кантони ҳукумати дайдилар ва тиланчилар Швейцарияга ҳеч қачон қайтмасликка ваъда берса, уларга Европанинг исталган мамлакатига етиб бориш учун чипта пулини тўлашга қарор қилди, деб ёзади маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

20 Minuten нашрининг ёзишича, кантона ўз ватанига қайтишни истаган ҳар бир тиланчига темирйўл ёки авиачипта олиб беришдан ташқари, 20 швейцар франки беришга ҳам тайёр. Фақат шарт шуки, улар Швейцарияга ҳеч қачон қайтмаслиги ҳақидаги ҳужжатни имзолаши лозим бўлади. Ушбу мажбуриятни бузган киши зудлик билан депортация қилинади.

Хабарда таъкидланишича, ҳозиргача 31 киши ушбу таклифдан фойдаланган, уларнинг 14 нафари Руминиядан, еттитаси Бельгия, еттитаси Германия, иккитаси Италия ва биттаси Франциядан.