Дунё янгиликлари

ЖССТ фавқулодда фойдаланиш учун яна бир вакцинага рухсат берди

Чоп этилди May 10, 2021 ЖССТ фавқулодда фойдаланиш учун яна бир вакцинага рухсат бердиda fikr bildirishni o'chirish

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойнинг “Синофарм” компаниясининг коронавирусга вакцинасини фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун тавсия этилган препаратлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесус маълум қилган.

“ЖССТ “Синофарм” компанияси вакцинасини коронавирусга қарши фавқулодда фойдаланиш учун тавсия этилган дорилар рўйхатига киритди”, дейди ЖССТ раҳбари.

Унинг таъкидлашича, бу ташкилот томонидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун тасдиқланган олтинчи вакцина ҳисобланади.

Жорий йилнинг 30 апрелда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Американинг “Moderna” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинани фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун тавсия этилганлар препаратлар рўйхатига киритгани эди.