Дунё янгиликлари

Саудия Арабистонида коронавирусга қарши эмланмаганларнинг ишга чиқиши тақиқланади

Чоп этилди May 10, 2021 Саудия Арабистонида коронавирусга қарши эмланмаганларнинг ишга чиқиши тақиқланадиda fikr bildirishni o'chirish

Саудия Арабистони ҳукумати давлат ва хусусий компания ходимларини коронавирусга қарши эмланмаган бўлса ишга чиқишини тақиқлаб қўйди, дейилади подшоҳликнинг кадрлар ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги тарқатган хабарда.

“Вазирликнинг тушунтиришича, коронавирусга қарши вакцина олиш давлат ва хусусий ҳамда хайрия ташкилотлари ходимларининг ишга чиқиш учун зарур бўлган шарт қилиб белгиланди”, — дейилади ҳужжатда. Вазирлик барча ходимларни вакцина олиш учун тайёрланишга чақирган.

Ҳозиргача аҳолиси 34 миллион бўлган Саудия Арабистонида 10 миллион фуқаро эмлаб бўлинди.

Пандемия бошлангандан буён подшоҳликда коронавирусга чалинганлар сони 423,4 минг кишини ташкил этди, 7 минг киши коронавирус қурбони бўлди.