Мақолалар

Ифторга чорлаган поп ва мулзам бўлган мусулмонлар

Чоп этилди May 12, 2021 Ифторга чорлаган поп ва мулзам бўлган мусулмонларda fikr bildirishni o'chirish

Германияда бир поп Рамазоннинг ҳурматини қилиб уйига қайсидир фабрикада ишлайдиган туркларни ифторликка чақирди. Баъзилар бир важ топиб қабул этмади, баъзилари попни ранжитмаслик учун даъватни қабул этдилар.

Ифторга келган меҳмонларни поп қўлида Қуръони карим билан кутиб олди. Меҳмон жойлашиб ўтирганларидан кейин:

– Мен Қуръон эшитишдан завқланаман, бирингиз ўқисангиз, мен маза қилиб тингласам, – деди.

У шундай деганидан сўнг Қуръони каримни стол устига қўйиб ошхонага чиқди.  Бу орада ўртага совуқ сукунат чўкди. Ҳамма бир-бирига умид билан боқарди, аммо ҳеч ким Қуръон ўқишни билмас эди.

Меҳмонлардан бири:

– Эй, ичимизда биронтамиз Фотиҳани билармиз, Қуръонни очиб, Фотиҳани ёддан ўқийверсин, поп қаердан билиб ўтирибди буни, – деди.

Улардан бири Қуръонни ўртасидан очиб, Фотиҳани  ўқий бошлади. Шу аснода поп хонага кираркан, қараса, Қуръон ўқиш бошланибди, кўрдики, китобнинг ўртасида очилган, яқин келиб:

– Бир дақиқа, сен Қуръон ўқимаяпсан, чунки ўқиётганинг у сура Қуръоннинг бошида, – деди-да, сўзида давом этди. – Аслида мен сизни бу ерга нимага чақирганимни биласизми? Мени ҳар доим олти аср давомида дунёда адолат билан ҳукм юритган усмонийларнинг неваралари бугун қандай қилиб бизга хизматкор ҳолига тушиб қолди, деган саволи қийнар эди. Ана шу саволимга жавобни сиздан олдим, раҳмат. Сизнинг аждодингиз бўлган усмонийлар динига мустаҳкамлиги туфайли дунёга ҳукмдорлик қилган эди. Сиз эса Қуръондан узоқлашдингиз ва бугун ғайридинларга хизматкор ҳолига тушдингиз…

P.S. Бугунги хорлигимизнинг сабабини шу воқеани ўқигандан кейин ҳам тушунмасак, ушбу аччиқ ҳақиқатдан тўғри хулоса чиқариб олмасак, ҳеч қачон нажот топмаймиз, ҳолимизга вой бўлади.