Дунё янгиликлари

Ганга дарёсида ўнлаб коронавирус қурбонларининг жасади топилди

Чоп этилди May 12, 2021 Ганга дарёсида ўнлаб коронавирус қурбонларининг жасади топилдиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳиндистоннинг Буксар шаҳридан оқиб ўтувчи Ганга дарёсида камида 30 та одам жасади топилган. Уларнинг барчаси COVID-19 қурбонлари бўлган, деб ёзади The Times of India газетаси.

Округ маъмуриятининг маълум қилишича, жасадлар қўшни штатлардан оқиб келган бўлиши мумкин. Бироқ маҳаллий аҳоли вакилларининг журналистларга айтишича, дарё соҳилида яшаётган одамлар жасадни ёқиш жуда қимматлигидан уларни дарёга ташлаб юбормоқда.  

Гувоҳларнинг таъкидлашича, жасадлар юздан зиёд бўлиши мумкин. Ушбу воқеа одамлар орасида ваҳима уйғотмоқда, улар инфекция тарқалишидан қўрқишмоқда.

Хабарда айтилишича, ҳукумат сувни тозалаш чораларини бошлаб юборган. Шахси аниқланмаган жасадларни ёқиш харажатларини штат ҳокимияти ўз зиммасига олмоқда.

Ҳиндистон коронавирус энг кўп аниқланган мамлакатлар орасида иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда COVID-19 билан касалланганлар сони 22,2 миллиондан ошгани айтилмоқда.