Дунё янгиликлари

БМТ Хавфсизлик кенгаши якшанба куни Исроил ва Ғазо секторида юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун учрашади

Чоп этилди May 15, 2021 БМТ Хавфсизлик кенгаши якшанба куни Исроил ва Ғазо секторида юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун учрашадиda fikr bildirishni o'chirish

Мажлис очиқ форматда бўлиб ўтади. Унда Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича БМТнинг махсус мувофиқлаштирувчиси Тор Веннесланд сўзга чиқади.

Аввал бошда Хитой, Тунис ва Норвегия БМТ Хавфсизлик кенгашида очиқ мажлисни 14 майда ўтказиш таклифини илгари сурган эди, бироқ ушбу санага АҚШ кўнмади ва 18 майда ўтказиш таклифини билдирди, натижада 16 майда ўтказиш муроса варианти сифатида қабул қилинди.

Фаластин-Исроил можаросига барҳам бериш масаласи шу ҳафтанинг ичида учинчи бор муҳокама этилмоқда.