Янгиликлар

Мирзиёев таклиф этган резолюция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланди

Чоп этилди May 19, 2021 Мирзиёев таклиф этган резолюция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маъқулландиda fikr bildirishni o'chirish

Жорий йил 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбир кун тартибига биринчи масала сифатида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини кўриб чиқиш киритилган эди.

Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган.

Ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Ҳужжатга дунёнинг турли минтақаларидаги 60 га яқин давлат, шу жумладан Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Туркия, Япония, Покистон, Эрон Ҳиндистон, Миср, Малайзия, Сингапур, Вьетнам, Бангладеш, Иордания, Ўмон, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Венгрия, Руминия, Жазоир, Парагвай ва бошқа мамлакатлар ҳаммуаллифлик қилишди.