Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб. “ФАҚАТ ВЕРГУЛЛАРНИ ЮБОРИНГ!”

Чоп этилди May 18, 2021 Хом гапга пишиқ жавоб. “ФАҚАТ ВЕРГУЛЛАРНИ ЮБОРИНГ!”da fikr bildirishni o'chirish

Немис адиби  ва муҳаррири Теодор Фонтанега ҳаваскор шоир почтадан ўзи ёзган  шеърни олади. Унда муаллиф шундай  илтимосни  қўшимча  қилганди: – Мен принцип юзасидан  вергулларни  қўймадим, уларни кераксиз деб ҳисоблайман. Агар  зарурати бўлса, вергулларни ўзингиз қўйиб чиқарсиз.
Фонтане шеърни эгасига  қайтариб юборади ва қуйидаги гапни илова  қилади:
– Кейинги гал фақат вергулнинг  ўзини юборсангиз, шеърни  ўзим бир амаллайман.