Дунё янгиликлари

Фаластин можаронинг диний урушга айланиб кетиши мумкинлигини истисно қилмади

Чоп этилди May 20, 2021 Фаластин можаронинг диний урушга айланиб кетиши мумкинлигини истисно қилмадиda fikr bildirishni o'chirish

Фаластин-Исроил қарама-қаршилиги кенг миқёсли диний урушга айланиб кетиши мумкин, деди Фаластин президентининг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Маҳмуд ал-Хаббаш.

Ал-Хаббашнинг сўзларига кўра, Рамаллоҳда Исроил томонидан Қуддусдаги муқаддас қадамжоларнинг бузилгани ҳамда яҳудий кўчманчиларининг экстремистик ҳаракатлари сабабли диний уруш бошланиши мумкинлиги тўғрисида улар кўп йиллар давомида огоҳлантирганлар”.

“Агар статус-кво шу тарзда давом этса ва агар Исроил ва унинг аҳолиси Фаластин ва умуман мусулмонларнинг диний ҳиссиётларини қўзғатишни тўхтатмасалар, унда дунё диний урушга дуч келади, унинг олови Фаластиндан ташқарига чиқади ва бунинг учун бутун дунё товон тўлайди “, – деб айтган ал-Ҳаббаш.