Шерзод Шерматов мактабларда диний билим берилмаслиги ҳақида гапирди
Тошкент беш ташаббус ҳаракатининг иккинчи куни доирасида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Учрашувда вазир Ўзбекистондаги мактабларда диний таълим берилмаслигига изоҳ берди.
«Мактабларда «Дунё динлари тарихи» ўтилади. Бизларда «Таълим тўғрисида» қонун бор. Бундан ташқари таълим билан дин ишлари алоҳида эканини ҳам биласизлар.
Бу қонунни мен қабул қилмаганман. Бу Ўзбекистон Республикаси қонуни. Бизлар ижро ҳокимиятимиз. Ижро ҳокимияти нима қилади? Қонун доирасида ишлайди. Шунинг учун директор билан ҳам бориб уришишни фойдаси йўқ. Директор ҳам қонунчилик доирасида ишлайди. Уни «крайник» қилиш шартмас. Бизлар дунёвий давлатмиз. Қонун нормалари асосида ишлаймиз», деди вазир.
Шундан сўнг, иштирокчилар Шерматовнинг жавобидан қониқишмаганини, қонунчиликда бунга чеклов йўқлигини маълум қилишди.
«Қонунда бор, қарорда бор. Яна иккинчи томони ҳам бор. Биз дунёвий давлатмиз», дея такрорлади вазир.