Саломатлик

D витамини коронавируснинг олдини олмаслиги маълум бўлди

Чоп этилди Iyun 4, 2021 D витамини коронавируснинг олдини олмаслиги маълум бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Беш мамлакат олимларнинг бирлашган гуруҳи D витамини COVID-19’нинг олдини олишда фойдасиз эканини исботлади.

Мутахассислар D витамини даражаси, коронавирусга сезувчанлик ва COVID-19 симптомларининг оғирлиги ўртасидаги сабаб-оқибат боғлиқлигини баҳолаш учун Менделеев рандомизациясини ўтказди.

D витаминининг COVID-19’га таъсири ҳақида кўпроқ билиш учун тадқиқотчилар генетикага мурожаат қилди.

Канада, Япония, Исроил, Италия ва Буюк Британия олимлари Менделеев рандомизацияси ёрдамида 11 мамлакатдан COVID-19 билан касалланган 4 мингдан зиёд одам ва касалланмаган 1,3 миллион одам ДНКсини таҳлил қилди.

Улар D витаминининг юқори даражаларига бўлган генетик мойиллик касалликнинг ривожланиши ва унинг натижаси билан боғлиқ ёки йўқлигига қизиқди.

«Ушбу тадқиқотда биз 25ОHD даражаси ва коронавирусга сезувчанлик, COVID-19 симптомларининг оғирлиги, унинг оқибатида касалхонага ётқизиш ҳолатлари ўртасидаги боғлиқликни қўллаб-қувватловчи далил топмадик. Шунинг учун D витамини COVID-19 оқибатларининг ёмонлашувига қарши ҳимоя сифатида генетик далиллар билан қўллаб-қувватланмайди. Рандомизация остида ўтказиладиган COVID-19 тадқиқотларида бошқа терапевтик ёки профилактика воситаларига кўпроқ эътибор қаратиш лозим», — дейди мутахассислар.