Мақолалар

Толибларнинг Бомиёндаги Будда ҳайкалини йўқ қилгани ҳақида айтилмаган ҳикоя

Чоп этилди Iyun 4, 2021 Толибларнинг Бомиёндаги Будда ҳайкалини йўқ қилгани ҳақида айтилмаган ҳикояda fikr bildirishni o'chirish

Бомиён Буддалари — Афғонистон марказидаги Бомиён водийсидаги тошга ўйилган 6-асрга оид иккита Гаутама Будданинг ҳайкаллари бўлиб, ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган эди.

Ҳайкаллар 2001 йил март ойида Толибон раҳбари Мулла Умарнинг буйруғи билан толиблар томонидан йўқ қилинган. Аммо ҳайкалларнинг нима учун портлатилиши кўпчиликка маълум бўлмаган, ҳикоя қилинмаган воқеа. Ушбу тадбир АҚШнинг Афғонистонга кейинги босқини ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантиришга ёрдам берган муҳим воқеа ҳисобланади.
1998 йил ўрталарида Мозори Шарифни эгаллаш учун шиддатли жанглар бўлиб, толиблар уни августгача қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бунинг ортидан 13 сентябрда Бомиён қўлга олинди. Толибон ҳарбий қўмондони Абдул Воҳид ҳайкалларни йўқ қилишга қарор қилган эди.

Иш Афғонистон кенгашини бошқарган мулла Умарга юборилган. 1999 йил июл ойида мулла Муҳаммад Умар ҳайкалларни йўқ қилмаслик тўғрисида фармон чиқарди.
Фармонда “Бомиён диний ёдгорлик эмас, маданий аҳамиятга эга ва ҳукумат Бомиён ҳайкалларини Афғонистон учун чет эллик меҳмонлардан келадиган потенциал даромад манбаи деб билади. Толиблар Бомиённи йўқ қилиши керак эмас, уни ҳимоя қилиши керак” дейилган эди.

2001 йил феврал ойида БМТ Афғонистонга қарши янги санкцияларни жорий этди. Афғонистон Толиблари ҳукуматининг Нью-Йоркдаги идораси ҳам АҚШ расмийлари томонидан ёпилди. Афғонистонга қарши янги санкциялар мамлакатни қаттиқ озиқ-овқат инқирозига олиб келди.

2001 йил феврал ойида Европанинг ўнлаб элчилари ЮНEСКО расмийлари вакиллари билан биргаликда мулла Умар билан учрашиб, Будда ҳайкаллари атрофида кучли ёмғир туфайли бузилган дренаж зовурларининг таъмирланиши ва қурилиши учун пул таклиф қилишди.
Бу мулла Умарни ҳайратга солди.

У берган интервьюларининг бирида:
“Мен бу бераҳм одамлар минглаб тирикларга – очликдан ўлган афғонларга ғамхўрлик қилмайди, деб ўйлардим, лекин улар Будда сингари жонсиз нарсалар билан овора”, деган эди.

Ўшанда Афғонистоннинг АҚШдаги махсус вакили Раҳматулла Ҳошимий The New York Times газетасига:
“Исломий ҳукумат бу қарорни бир миллион афғонистонлик очликка дуч келган вақтда хорижий делегация қадимий ҳайкалларни сақлаб қолиш учун пул таклиф қилгандан кейин ғазаб билан қабул қилди. Агар улар гуманитар ёрдам билан ҳам шуғулланганида бу ҳайкалларга ҳеч ким тегмас эди”, деган эди.

У шунингдек, “Агар биз ушбу ҳайкалларни йўқ қилишни хоҳласак, буни уч йил олдин қилишимиз мумкин эди. Хўш, нега биз буни қилмадик?
– Динимизга зарарсиз бўлган нарсага эътибор бермаймиз. Аммо ўша ҳайкалларнинг ёнида болалар очликдан ўлса-ю пул ҳайкаллар учун берилса, биз уни йўқ қиламиз”,
 – дея қўшимча қилган Раҳматулла Ҳошимий.

Мулла Умар Афғонистоннинг 400 нафар энг нуфузли олимларидан иборат кенгашнинг фикрини олди.
2001 йил март ойида бўлиб ўтган ушбу қизғин баҳслардан бир ой ўтиб, Толиблар Будданинг ҳайкалини йўқ қилишди.