Мақолалар

Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчига жаноза ўқилади

Чоп этилди Iyun 4, 2021 Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчига жаноза ўқиладиda fikr bildirishni o'chirish

3 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлиши ҳақида фатво берди.

«Газета.uz» ушбу шахсларга жаноза ўқилиши ёки ўқилмаслиги ҳақида изоҳ олиш учун Мусулмонлар идораси билан боғланди. Фатво бўлими мудири Ғуломжон Холбоев ушбу масалага ойдинлик киритди.

«Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда ўз жонига қасд қилган кишига ҳам жаноза ўқилади. Шундай экан, тезликни оширгани сабаб ҳалок бўлган инсонга ҳам жаноза ўқилади», — деди у.