Дунё янгиликлари

Россия доллардан воз кечиш жараёнида жадал ҳаракат олиб бормоқда

Чоп этилди Iyun 4, 2021 Россия доллардан воз кечиш жараёнида жадал ҳаракат олиб бормоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Доллардан воз кечиш жараёни мунтазам асосда давом этмоқда.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг “РИА Новости” га маълум қилишича, миллий тараққиёт фондидаги долларнинг улушини ноль даражагача тушириш ҳақида гапира туриб, Песков: “Бунга Кремл эмас, аввало, ҳукумат изоҳ бериши, молия вазирлиги тушунтириши лозим.

Мен фақат доллардан воз кечиш жараёни узлуксиз давом этаётганини айта оламан. Бу ҳозир ҳамма жабҳада, шундоққина кўриниб турибди”, деб таъкидлади.

Унингча, бундай жараён нафақат Россияда, балки дунёнинг жуда кўплаб мамлакатларида давом этмоқда.