Янгиликлар

МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ёш олими — 2021” танловида Ўзбекистон вакили 1-ўринни эгаллади

Чоп этилди Iyun 5, 2021 МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ёш олими — 2021” танловида Ўзбекистон вакили 1-ўринни эгалладиda fikr bildirishni o'chirish

Қозоғистон Республикасида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган «Йилнинг энг яхши ёш олими — 2021» Халқаро танловида инновацион технологияларни ривожлантириш ва жорий этиш (Экология) йўналишларида 1-ўринни эгаллаганлиги учун асакалик Билолиддин Эргашов эсдалик совғалар, Халқаро диплом ва олтин медаль билан тақдирланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Б.Эргашев томонидан бугунги кунда қадар илмий изланишлар натижаларини акс эттирувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан ахборот-коммуникация технологияларига оид 27 та дастурлари (ДГУ) учун патентлар муаллифи, юқори импакт факторли халқаро илмий журналларда 15 та илмий мақола, ОАК рўйхатидаги Республика илмий журналларида 32 та илмий мақола, халқаро ва маҳаллий конференциялар тўпламларида 40 га яқин тезислари нашр қилинган.