Мақолалар

Берганга берилади

Чоп этилди Iyun 7, 2021 Берганга бериладиda fikr bildirishni o'chirish

Mисрдаги телекўрсатувлардан бирида хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150.000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва ҳисоб картаси рақамлари ҳавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, ҳисоб рақамига пул ўтказишни бошлаб юбордилар. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, ҳолат юзасидан суриштириб туришди.

Ҳеч қанча вақт ўтмай 850.000 жунайҳ йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайҳ дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказиб турган чоқда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ҳам ғалати иш эди. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида суриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди:

“Ҳа, бу жуда ҳам оз. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди. Aли розияллоху анҳу: “Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан ҳам оздир”, деганлар. Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим”.

Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса телетомошабинларнинг қалби жунбушга келди.

Ҳали пул йиғиш жараёни давом этарди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қатнашмоқчилигини ва 8000 доллар ажратганини, унинг 4000 ги беморга, қолган 4000 ги эса ҳалиги икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси қўнғироқ қилиб, 5000 доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса ҳалиги йигитга эканини айтди. Кўрсатув сўнгигача жарроҳлик амалиёти учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга хам анча пул ўтказилди.

Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга келди. У оддий бир оиладан чиққан оддийгина йигит экан. Иш жойи ҳақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани, лекин йўл киранинг қимматлигидан у ишдан бўшашга мажбур бўлганини айтди. Жонли эфирда узатилаётган ушбу кўрсатувга ҳар хил ташкилотлардан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошлашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув нихоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.

Ҳадиси қудсийда Aллоҳ таоло бундай дейди:

Эй Одам боласи, сен бергин, сенга ҳам берилади“.

Ҳеч қачон ноумид бўлманг!