Мақолалар

Нуҳ алайҳиссаломнинг қабул бўлган дуоси

Чоп этилди Iyun 8, 2021 Нуҳ алайҳиссаломнинг қабул бўлган дуосиda fikr bildirishni o'chirish

“Эй Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!”[1]

Бу – Нуҳ алайҳиссалом қилган дуо. Мазкур ўриндаги “байт”дан (“уй”дан) мурод диндир, дейилган. Зарардан ҳимояланиш жиҳатидан дин худди уйга ўхшайди. Одамнинг уйи уни иссиқдан қанчалик қўриқласа, дини ҳам айнан шу каби уни куфрдан қўриқлайди.

Ўқиганимиздан аён бўлмоқдаки, Нуҳ алайҳиссалом ушбу дуосида золимларнинг камайишини ва буткул йўқ бўлиб кетишини сўраган. Чунки улар ниҳоятда ҳаддан ошиб кетгандилар ва унга турли азиятлар етказгандилар.

Парвардигор унинг дуосини ижобат қилиб қавмини сувга ғарқ қилиб ҳалок қилди. Ўша ҳалок бўлганлар орасида болалар йўқ эди. Чунки тўфон юз беришидан 40 йил аввалдан бошлаб аёллар туғмай қўйганди ва шу вақт ичида бирорта фарзанд дунёга келмаган эди.

P.S. Дунёнинг бугунги манзарасига ўхшайдими?

 

Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавийнинг “Büyük dua kitabi”дан

[1] Нуҳ, 28