Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар Андижонга ташриф буюришди

Чоп этилди Iyun 8, 2021 Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар Андижонга ташриф буюришдиda fikr bildirishni o'chirish

Бугун 8 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламолар Андижон вилоятига ташриф
буюришди.

Ташриф давомида юртимиз уламолари иштирокида жоме масжидлар, маҳалла гузарлари, олис ва чекка ҳудудларда кенг жамоатчилик билан маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишлар кўзда тутилган.

Сафар асносида вилоят аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш баробарида дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш режа қилинган.

Мазкур тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг сафарини баракотли ва манфаатли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати