Слайдер

ХУШХАБАР: ЯНГИ ЙИЛЛИК ТАҚВИМ НАШР ЭТИЛДИ!

Чоп этилди Iyun 9, 2021 ХУШХАБАР: ЯНГИ ЙИЛЛИК ТАҚВИМ НАШР ЭТИЛДИ!da fikr bildirishni o'chirish

Беш вақт намозни ўз вақтидан кечиктирмай ўқишга интиладиган мўмин-мусулмон киши борки, албатта, йиллик ҳижрий-қамарий тақвимни ўзининг доимий ҳамроҳи, муҳим қўлланмасига айлантириб олади.

Бугундан Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан ана шундай ишончли тақвим чоп этилиб, сотувга чиқарилди. Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида нашрга тайёрланган тақвим махсус ҳимоя белгиси (голограмма) билан тамғаланган.

Таъкидлаш керак, янги 1443 ҳижрий йил учун (2021–2022 милодий) тақвим китоби Марказий Осиёдаги уламолар, фатво ҳайъатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти мутахассислари томонидан пухта ишлаб чиқилиб, ҳар бир жиҳатга жиддий эътибор қаратилган ҳолда намоз вақтлари ниҳоятда аниқлик ва дақиқлик билан кўрсатилган.

Беш вақт намознинг аниқ вақтлари, динимиз аҳкомлари, ҳижрий ойлар фазилати, улуғлар ўгити ва насиҳатларини ўз ичига олган, янги шакл ва юқори дизайндаги йиллик тақвимни харид қилинг!

Ўз навбатида, ноқонуний ва яширин йўллар ёки нусха кўчириш орқали кўпайтирилган намоз вақтлари тақвимини харид қилишдан эҳтиёт бўлинг. Бундай тақвимларнинг тўғрилигига ҳеч ким кафолат бермайди!

Азиз ўқувчилар, ишончли, мазмундор ва ҳар томонлама сифатли тақвимни республикамиздаги барча китоб дўконларидан харид қилишингизни тавсия этамиз.

Нашриётимиздан исталган услубда янада қулай ва арзон нархларда харид қилишингиз мумкин. Шошилинг, тақвим сони чегараланган.

  Мурожаат учун телефонлар:

Иш: 71-227-34-30

Уяли: 90-934-04-20

Уяли: 99-820-82-81

Hidoyat.uz

T.me/hidoyatuz

«Шамсуддинхон Бобохонов» НМИУ