Ўзбекистон янгиликлари

Хушхабар: Қуръон курслари очилиши режалаштирилмоқда

Чоп этилди Iyun 10, 2021 Хушхабар: Қуръон курслари очилиши режалаштирилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар Андижон вилоятига борган эди. Мазкур сафарнинг мазмуни кўпчиликни қизиқтираётганди.

Устоз Алижон қорининг муфтий ҳазратларининг сўзларига асосланиб маълум қилишича, юртимизда Қуръон мактабларини ташкил этиш режаси ишлаб чиқилмоқда. Андижонга сафарнинг мақсади ҳам шу бўлгани айтилмоқда.

Бундан ташқари “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳам бу маълумотни тасдиқлаган.

«Баъзи хабарларга кўра, ҳар битта вилоят вакиллигидан тажвиди яхши имом-хатиблар, ноибларнинг рўйхати олинаётган экан» – дейди Йўлдошбек қори Нуриддинов.