Дунё янгиликлари

Туркияда болалар учун ёзги Қуръон курслари очиляпти

Чоп этилди Iyun 16, 2021 Туркияда болалар учун ёзги Қуръон курслари очиляптиda fikr bildirishni o'chirish

Туркия Дин ишлари бошқармаси бу йилги ёзги Қуръон курслари 5 июлда бошланишини ва 20 августгача давом этишини маълум қилди.

Туркияда ҳар йили мактаб ўқувчилари ёзги таътилга чиққанидан кейин масжидлар ва Қуръон курсларида болалар учун машғулотлар бошланади. Бу йилги машғулотлар онлайн ёки юзма-юз ўтказилади, ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли фақат онлайн бўлган эди.

Машғулотларда 4 ёшдан 22 ёшгача бўлган болалар ва ёшлар қатнашиши мумкин. 4-9 ёш гуруҳидагиларга бевосита масжид ёки Қуръон курсларида сабоқ берилади, 10-15 ёш гуруҳидагилар истакка кўра онлайн дарсларга ҳам ёзилиши мумкин. 16-22 ёш гуруҳидагилар учун дарслар фақат онлайн бўлади. Машғулотларда Қуръон каримни тажвид билан ўқиш, қисқа сура ва дуолар, беш вақт намоз ўқиш ўргатилади.

Масжидлар ва Қуръон курсларидаги дарслар асносида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларга риоя қилиш талаб этилади.