Ўзбекистон янгиликлари

ҲАМДАРДЛИК

Чоп этилди Iyun 16, 2021 ҲАМДАРДЛИКda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси таниқли уламо, Фарғона вилояти Данғара тумани “Саид Аҳмадхон ҳожи” жоме масжиди имом ноиби Ёрқинжон Фозиловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига  таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Парвардигоримиз марҳум қори домланинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатлари ўрнини яхшиликлар билан тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».