Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхати қайта кўриб чиқилади

Чоп этилди Iyun 17, 2021 Ўзбекистонда чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхати қайта кўриб чиқиладиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритилишини таъминлайди:

чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхати, ундан фойдаланиш ва маълумотларни бундай ахборотлар жумласига киритиш ҳамда чиқариш асослари, муддатлари ва тартиби;

чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхатига кирмайдиган маълумотларни махфийлаштиришни тақиқлаш;

чеклаб қўйилиши фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборотларнинг давлат сирларига киритилишини ман этиш;

фуқаролар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматчилари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар билан ишда фойдаланишга ижозатни расмийлаштириш шартлари ва тартиблари;

ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ва илғор тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда давлат сирларини сақлашнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.