Дунё янгиликлари

Молдова Россия таркибига кирмоқчи?!

Чоп этилди Iyun 17, 2021 Молдова Россия таркибига кирмоқчи?!da fikr bildirishni o'chirish

«Молдова Ватанпарварлари» сиёсий партияси мамлакатнинг Россия Федерацияси таркибига қўшилиши масаласида референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқди, деб хабар бермоқда Интерфакс

«Референдум орқали Молдовадаги сайловчи тарихда биринчи марта мамлакатни янада ривожлантириш йўлини белгилаши мумкин. Молдованинг Россияга қўшилиши бизга бир қатор афзалликларни тақдим этади:

Молдованинг ҳудудий яхлитлиги, шу жумладан Днестрнинг чап ва ўнг қирғоқларини бирлаштириш, православ қадриятларини ҳимоя қилиш, молдова тилини, ўзига хос ва кўп миллатли тарихни сақлаб қолиш, энергия манбалари учун Россия тарифларини қўллаш имконияти ва чегара, солиқлар, квоталар ва чекловларсиз улкан бозорга кириш имконияти» — таъкидлади партия раҳбари Михаил Гарбуз.

«Шунингдек, Россия Федерациясида мавжуд бўлган барча имтиёзларни» оналик капиталидан тортиб, то ижтимоий нафақаларга қадар олиш мумкин бўлади”, дея қўшимча қилди у.

Молдова парламентига муддатидан олдин сайловлар 11 июлга белгиланган.