Интернет луғати
Doorways – дорвей – фойдаланувчини бошқа ресурсга йўлловчи сайт. Сиз бундай сайтларни учратган бўлсангиз керак: Масалан, бирон бир маълумотни қидирмоқдасиз, сизга маъқул кўринган саҳифани босасиз ва унинг ўрнига у мутлақо бошқа саҳифани юклайди. Дорвей одатда кўп яшамайди, у қандай тез пайдо бўлган бўлса, қидирув машинаси ёрдамида шундай тез бартараф этилади.