Microsoft компанияси рус хакерлари ҳужуми ҳақида маълум қилди
Microsoft корпорацияси руслар томонидан хакерлик ҳужуми уюштирилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
Аввалроқ хакерлар SolarWinds IT-компаниясига ҳужум қилгани тахмин қилинган эди.
Microsoft компанияси раҳбарияти фикрига кўра, гуруҳ ҳам алоҳида фойдаланувчиларга, ҳам турли ташкилотларга, шунингдек, давлат идораларига қарши жиноятлар содир этган.
Шу боис, АҚШ SolarWinds компаниясига қарши киберҳужумга жавобан, Россияга санкциялар киритди. АҚШ Россия разведкасининг кибер фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган олтита IT компаниясига чекловлар киритган.
Компания ходимининг компьютеридан маълумотларни ўғирлаш учун мўлжалланган дастур топилган.
2020 йил декабрь ойида АҚШ оммавий ахборот воситалари хорижий ҳукуматга алоқадор хакерлар АҚШ ҳукумат идораларига тегишли тизимларни бузганини хабар қилган эди. Кейинчалик SolarWinds IT-компанияси киберҳужумга учрагани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Америка томонининг барча айбловларини рад этиб келади.
Оқ уй вакили Жен Псакининг таъкидлашича, АҚШ маъмурияти Россия Федерациясини Америка компаниялари ва тузилмаларига янги киберҳужумлар уюштирганда қандай чоралар кўрилишини олдиндан огоҳлантирмоқчи эмас.