Телеграмда 30 кишилик видеочат қилиш мумкин бўлди
Энди гуруҳларда ташкил қилинадиган овозли чатни видеочатга айлантириш мумкин. Фақат ҳозирча видеочатга биринчи кирган 30 киши улана олади. Қолганлар овозли тарзда қўшилиши мумкин.
Телеграм видеочат иштирокчилари сонини ошириш устида ҳам ишлаяпти.