Ўзбекистон янгиликлари

Зафар Ҳошимов: Ғалаба орзуси бир кун келиб қарздан қутулиш орзусига айланади

Чоп этилди Iyul 18, 2021 Зафар Ҳошимов: Ғалаба орзуси бир кун келиб қарздан қутулиш орзусига айланадиda fikr bildirishni o'chirish

Шу кунларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб мавзулардан бири замонавий қимор масаласи бўлиб турибди. Жумладан, сайтимиз орқали ҳам бу тўғрида бир нечта танқидий ва таҳлилий мақолалар ҳавола этилди.

Мазкур масалага тадбиркор, Korzinka.uz дўконлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов ҳам ўз фикрларини билдирди. У электрон қиморга қизиқаётган ёшларимизга мурожаат қилиб, «қанийди ютсам», деган орзулар тез орада  «қанийди қарздан қутилсам», деган орзуга айланиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

«Қимор ўйини одоб ва динимизга тескарилиги ҳақида етарлича гап бўлди, лекин қиморда электрон казинони ютаман, деган хомхаёл илмга ҳам тескари. Эҳтимоллар назарияси соҳасида мутахассис сифатида аниқ айтаманки, казинонинг ошиғи олчи, ўйинчиларда эса имконият йўқ. Бирорта пул ютган танишим бор десангиз, яна шуни билингки, казинода бирор марта ютганлар охир-оқибат казинода энг кўп ютказганлардан бўлишади. Ўзингиз мулохаза қилинг, ютказган ўйинга тўймаса, ютган тўярмиди?» — деган Зафар Ҳошимов.

Шунингдек, тадбиркор яқинда бир танишининг фарзанди электрон казинода пул ютказгани сабаб қарзга ботиб, ўғриликка қўл ургани ва ҳозирда қамоққа тушганини айтган. «Айтишларича, бошида бир неча марта ютиб юрган экан…», — дейди Ҳошимов электрон қимор ўйнаб ютқазган болани эслаб.