Индонезияда вазирлар ва давлат муассасалари раҳбарларига хорижга чиқиш тақиқланди
Индонезия президенти Жоко Видодо барча вазирлар ва давлат муассасалари раҳбарларининг ташқари хорижга чиқишини тақиқлади, дейилади “Kompas” хабарида.
“Фақат ташқи ишлар вазири хорижга чиқиши мумкин, негаки бу унинг вазифасига киради. Бошқа вазирлар эса, бунинг учун мавжуд сабабни айтиб, президентнинг рухсатиин олиши лозим”, деди вазирлар маҳкамаси котиби Прамоно Анунг.
Аввалроқ, Индонезия ҳукумати ўзини яккалаш шароитидаги одамларга бепул витамин ва дори-дармонлар тарқатилишига қарор қилганди.