Мақолалар

“Мен уларданманми?”

Чоп этилди Iyul 23, 2021 “Мен уларданманми?”da fikr bildirishni o'chirish

Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаи мутаҳораларидан Умму Салама розияллоҳу анҳодан ўрганганимизга кўра:

Дастлабки мусулмонлардан бўлган Абдурраҳмон ибн Авф бир куни унинг ёнига борди ва:

– Онажон! Қурайш халқининг энг бадавлати менман. Далаларимдан бирини қирқ минг дирҳамга сотдим. Бунчалик кўп мол-давлатга соҳиб бўлмоғим мени маҳв этишидан қўрқа бошладим, – деди.

Умму Салама онамиз унга бундай деди:

– Ўғлим, молингни эҳтиёж соҳибларига мўл-мўл тарқатишингни тавсия қиламан. Чунки Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Мен ораларидан айрилганимдан сўнгра баъзи саҳобаларим мени асло кўра олмаслар”, деганларини эшитган эдим.

Буни эшитган Абдурраҳмон ибн Авф қаттиқ даҳшатга тушди. У ердан чиқиб тўғри ҳазрати Умарнинг олдига борди ва унга Умму Салама онамиздан эшитганларини гапириб берди.

Ҳазрати Умар буни эшитар-эшитмас, Умму Салама онамизнинг зиёратига югуриб борди ва унга:

– Аллоҳ ризоси учун менга айтинг, Пайғамбар алайҳиссаломни кўрмайдиганлар орасида мен ҳам борманми? – деб сўради.

Умму Салама онамиз унга бундай жавоб берди:

– Йўқ, сиз улардан эмассиз. Бироқ сиздан кейин ҳеч бир кимсанинг бу мавзудаги саволига жавоб бермайман, – деди[1].

Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан

Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ

 

 

[1] Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, VI, 290, 298,307, 312, 317; Абу Яъло ал-Мавсилий, Муснад, XII, 436; Табароний, ал-Мужмаъил-кабир (Салафий), XXIII, 394; Ҳайсамий, Мажмауз-завоид, IX, 72