Дунё янгиликлари

Россия ТИВ: Москва ва Вашингтон муносабатлари хавфли қутблашиш чизиғида

Чоп этилди Iyul 23, 2021 Россия ТИВ: Москва ва Вашингтон муносабатлари хавфли қутблашиш чизиғидаda fikr bildirishni o'chirish

Ҳозирги пайтда Россия ва АҚШ муносабатлари хавфли қутблашиш чизиғига келиб қолди.

“REGNUM” хабарида айтилишича, бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маҳкама йиғилишида фикр билдирди.

“Россияга тизимли босимлар уюштирилмоқда, АҚШ ўз иттифоқчилари билан бирга Москвага нисбатан кучли мафкуравий зиддият муҳитини ҳосил қилмоқда”, дейилади йиғилиш баёнотида.

Аниқлик киритилишича, АҚШнинг бундай сиёсати халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид.

Айни пайтда баёнотда, Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг июндаги Женева учрашувидан кейин ўзаро манфаатли соҳалардаги мулоқот жонланишидан умид қилинаётгани айтилган.