Дунё янгиликлари

Саудия ҳукумати умра зиёратига рухсат бермоқда

Чоп этилди Iyul 27, 2021 Саудия ҳукумати умра зиёратига рухсат бермоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Саудия Арабистони якшанба кунидан умра зиёратига борадиган мусулмонлар зиёратгоҳларини қайта очади, деб хабар қилмоқда SPA давлат ахборот агентлиги.

“Масжидул Ҳарам умра зиёратчилари ва ибодат қилувчиларни қабул қилишга тайёр”, деб агентлик SPA Масжидул Ҳарам раҳбарининг ўринбосари Саъд ибн Муҳаммад ал-Муҳаймиднинг сўзларини келтирган.

Унга кўра, зиёратчилар Ҳарамга ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган чоралар асосида қабул қилинади. Ўтган жума куни мусулмонлар ҳаётларида камида бир марта бажаришлари шарт бўлган Исломнинг бешта устунидан бири бўлган ибодат – ҳар йилги Ҳаж ибодати якунланди.

Саудия Арабистонининг 60 минг фуқароси қатнашган бу йилги ҳажда илгариги йиллардан анча кам зиёратчи қатнашган бўлса-да, COVID-19 пандемияси шароитида ўтказилган 2020 йилги ибодатдан кўра кўпроқ ҳожилар иштирок этди. Ўтган йили Саудия Арабистони ҳукумати пандемия сабабли Ҳаж зиёратини 10 минг мусулмонга чеклаб қўйган эди.
Айни пайтда, умра – бу мусулмонлар йилнинг исталган вақтида амалга ошириши мумкин бўлган ихтиёрий равишда адо этиладиган кичик зиёратдир. Умра ўтган феврал ойида коронавирус юқишидан қўрқиб тўхтатилган эди.

2020 йил октябр ойида ҳам Саудия Арабистони ҳукумати олти ойлик танаффусдан сўнг умра зиёратига учун қайта очилган эди.